Янгиликлар
Сирдарё ва Жиззах вилоятлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли биринчи рақамли подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда
  • 07.02.2023
  • 278

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин, Янгиер, Ховос туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор ва Зафаробод туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли биринчи рақамли янги “Зафаробод” подстанцияси қурилмоқда.

Шунингдек, мазкур подстанция учун узунлиги 144 км бўлган 220 кВли электр узатиш тармоғи ҳам қурилмоқда. Бугунги кунда қурилиш ишлари 42 фоизга бажарилди.

Мазкур йирик лойиҳа Президентимизнинг 2022 йиль 28 декабрдаги қарорига асосан амалга оширилмоқда.

▶️ @minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7248

ift.tt - АО «Национальные электрические сети Узбекистана» ведется строительство новой подстанции

yuz.uz - В Джизакской области ведется строительство первой высоковольтной цифровой подстанции

t.me/SirdaryoUz - Вилоят аҳолисини электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>