ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
  • 13.02.2023
  • 167

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаро М.Ш. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан улаб, 81,1 минг кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаган.

Ушбу хонадон хўжалик биносида фуқаро А.А. 52,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 144,3 миллион сўм зарар етказган.  

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.  

Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса “Q.A.” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Ғ.Р. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига хўжаликнинг 2 дона сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, 267 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 120,1 миллион сўм зарар етказган.  

Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.A.” оилавий корхонасига қарашли иссиқхонада газ ҳисоблаш ускунасига ташқаридан таъсир ўтказилиб, 119,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 119,1 миллион сўм зарар етказилган.  

Департамент матбуот хизматидан хабар беришларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА  

Манба: https://uza.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>