ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Ўзбекистон нефть ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга берганми?»
  • 15.02.2023
  • 124

UzNews.uz

Аввалроқ, Озодлик радиосининг Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси бўйича суриштируви эълон қилинганди. Унда Ўзбекистондаги нефт ва газ конлари Россия компанияларига 35 йилга бериб юборилгани маълум қилинган. "Озодлик" тайёрлаган видеолавҳада бир нечта ҳужжатларни ҳам бунга исбот қилиб кўрсатилади.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов блогер ва журналистлар билан учрашув ўтказиб мазкур суриштирувда айтилган гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслиги билдирган.

Учрашувда маълум қилинишича, Ўзбекистон 35 йил давомида барча газ ва нефть конларига мутлақ ҳуқуқни Россия билан алоқадор компанияларга ўтказиб бергани ҳақидаги маълумотлар ёлғон ва нотўғри талқин қилинган маълумотдир. Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган газ ва нефть конларининг асосий қисми "Ўзбекнефтгаз" АЖга тегишли.

"Гап Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган "Мустақилликка 25 йил" газ кони (собиқ "Гажак" номи билан аталган) ҳақида кетмоқда. Яъни, инвесторларга уни белгиланган муддатда ишлаб чиқиш ва бошқариш ҳуқуқи берилади. Шу билан бирга, имзоланган шартномага кўра, ушбу конни ўзлаштириш учун Ўзбекистон бюджетидан маблағлар сарфланмайди ёки давлат кафолати остида кредитлар олинади. Барча харажатлар 100 фоиз инвесторлар томонидан қопланади", - дея тушунтирган энергетика вазири.

Журналистларга сармоядорлар билан имзоланган шартномани кўрсатган вазирга кўра, кондан тушадиган соф даромаднинг камида 50 фоизи Ўзбекистон ғазнасига тушишини таъкидлади. Даромаднинг 50 фоизи инвесторга, 50 фоизи давлатга тушади.

Манба: https://uznews.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>