Янгиликлар
Хитой компаниялари билан навбатдаги 2000 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди
  • 18.02.2023
  • 139

Ўзбекистон Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида бугун, 20 февраль куни Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича “Huaneng renewables Corporation” ва “Poly Technologies” компаниялар консорсиуми билан Ҳамкорлик ҳақида Келишув имзоланди.

Ўзбекистон Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида бугун, 20 февраль куни Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Huaneng renewables Corporation” ва “Poly Technologies” компаниялар консорциуми билан Ҳамкорлик ҳақида Келишув имзоланди.

Мазкур келишувга асосан ушбу компаниялар консорциуми томонидан юртимизга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар, 2024 йилда эса тўлиқ қувватларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Бунинг натижасида йилига 5 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 февраль куни Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитойнинг “CEEC ENERGY CHINA” компанияси билан англашув меморандуми имзоланган эди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7331

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>