Янгиликлар
Расмий муносабат: Тиббий муассасанинг бугунги кундаги таъсисчиси — Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатидаги масала Агентлик томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ
  • 18.02.2023
  • 197

“Тошкент тиббий-санитария қисми” МЧЖ ишчи-ходимлари ҳамда Facebook ижтимоий тармоқ саҳифасида “Islam Kaparzo” номи билан танилган блогер иштирокида 2023 йил 18 февраль санасида жойлаштирган видеомурожаат “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari” акциядорлик жамияти ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади:

Видеомурожаат: https://www.facebook.com/islambek.karimbaev/videos/2169794986742027/

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 18 мартдаги 168-сон қарорининг 2-банди, биринчи хатбошида хўжалик жамиятлари устав капиталидаги хусусийлаштириладиган акция пакетлари (улушлари) (1-иловага мувофиқ) тасдиқланган рўйхатнинг 47-қаторига “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari” АЖ балансида бўлган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Тошкент тиббий-санитария қисми” муассасаси ҳам киритилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari” АЖ балансидаги “Тошкент тиббий-санитария қисми” тиббий муассасасини алоҳида масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклига келтириб, 2022 йилда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига белгиланган тартибда “Келишув” ҳамда “Топшириш–қабул қилиш далолатномалари”га асосан топширган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari” АЖ “Тошкент тиббий-санитария қисми” МЧЖ ишчи-ходимлари ҳамда Facebook ижтимоий тармоқ саҳифасида “Islam Kaparzo” номи билан танилган блогер иштирокидаги видеомурожаатида кўтарилган масала юзасида расмий муносабатни эълон қилади:

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасида белгилаб ўтилган тартибга мувофиқ, “Тошкент тиббий-санитария қисми” МЧЖнинг бугунги кундаги таъсисчиси ваколатидаги масала эканлигини инобатга олиб, мазкур масалани белгиланган тартибда унинг Таъсисчиси — Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

 

Корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>