Хотин-қизлар
Аёл — гўзаллик ва матонат тимсоли
  • 08.03.2023
  • 298

8 март санаси ҳар йил мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши назокатли опа-сингилларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ҳурмат белгиси, аслида.

⚡️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида ҳам бошқа корхона ва ташкилотлардаги каби қадрли аёлларимизга, азиз опа-сингилларимизга, мунис онахонларимизга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини янада яхшилашда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлиги эътироф этилди.

Тадбир доирасида Филиалимизнинг мунис аёлларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан барча хотин-қизлар эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ишчи-ходимларимиз томонидан айтилган шеърлар ҳамда табрик сўзлари байрамга ўзгача файз ва шукуҳ бахш этди.

✍️ Махмут Пардаев, “Самарқанд МЭТ” филиали директори

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>