ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
  • 10.03.2023
  • 152

“N.G.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Ш. ва бошқалар корхонанинг ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1 миллион кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.  

Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “O’.S.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Т.У. ва бошқалар “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги ғишт ишлаб чиқариш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 402,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. ўзининг хонадонида ташкил этган яширин ёғ ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 276,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “E.Сh.” ва“M.D.” оилавий корхоналари раҳбарлари ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехи ва чойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 159,7 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

 Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.Z.” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада табиий газ сарфи бўйича маълумотларни электрон тарзда газ таъминоти корхонаси дастурига жўнатишга мўлжалланмаган газ ҳисоблаш ускунасидан фойдаланиб, жами 72 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 934,1 миллион сўм зарар етказилган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

ЎзА  

Манба: https://uza.uz/uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>