ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — Иккита қуёш фотоэлектр станцияси икки ойда 55 миллион 876 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарди
  • 14.03.2023
  • 197

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида 55 миллион 876 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси қарийб 140 минг хонадоннинг икки ойлик истеъмолидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу станцияларда  “яшил энергия”нинг ишлаб чиқарилиши натижасида 15 миллион метр куб газ тежалишига эришилди. Атмосферага 22 минг тонна зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.    

ЎзА

Манба: https://uza.uz/uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>