ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги юқори кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанция қурилмоқда
  • 25.03.2023
  • 142

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида узунлиги 14 км бўлган 220 кВли янги электр узатиш тармоғи ва юқори кучланишли подстанция қурилмоқда.

Бугунги кунда қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жумладан:

➖ Узунлиги 14 км бўлган 220 кВли электр узатиш тармоғи учун таянчлар ўрнатилиб, сим тармоғини тортиш ишлари якунланди.

➖ Янги подстанция учун битта юқори кучланишли 125 МВАли трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида яна битта трансформатор ўрнатиш режалаштирилган.

Подстанциянинг дастлабки қувватлари жорий йил якунига қадар ва 2024 йилда эса тўлиқ қувватларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа Президентимизнинг 2021 йил 12 июлдаги ПҚ–5180-сон қарорига асосан амалга оширилмоқда.

 

▶️ @minenergy_uz

Maнбa: https://t.me/minenergy_uz/7545

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>