Янгиликлар
Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
  • 17.04.2023
  • 244

14 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Россия Федерациясидан нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмларини ошириш, шунингдек, энергетика соҳасидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавжуд масалаларни ҳал этишда ўзаро манфаатли асосда доимий ҳамкорлик қилиб боришга келишилди.

▶️ @minenergy_uz

Maнбa: https://t.me/minenergy_uz/7690?single

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>