Янгиликлар
Жаҳон банкининг энергетика бўйича мутахассислари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 25.04.2023
  • 166

Бугун, 2023 йил 25 апрель куни, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Жаҳон банкининг энергетика бўйича мутахассислари Коджи Нишида ҳамда Ирина Войтехович раҳбарлигидаги энергетика бўйича навбатдаги миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

♦ Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш;

♦ Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;

♦ Электр тармоқларни ривожлантиришнинг 10 йиллик режасининг асосий хулосалари;

♦ “Ўзбекистон МЭТ” АЖни янги лойиҳаларини молиялаштириш.

Шунингдек, йиғилиш давомида қайта тикланувчи энергия манбаларини республикамизда жадал суръатларда ривожлантириш билан бир қаторда мазкур йўналишда хорижий мамлакатлар тажрибаларини чуқурроқ ўрганиш ва кадрларни ўқитиш масаласи долзарб эканлиги алоҳида қайд этилди.

Ўз навбатида, Миссия вакиллари томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдалиш ва уларни тармоққа интеграция қилишни тўғри ва пухта ўйлаган ҳолда амалга ошириш бўйича қатор ташаббусларини юқори баҳоланиши, шунингдек, бу йўналишдаги ишлар Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди.

Жаҳон банкининг энергетика бўйича мутахассислари — Миссиянинг энергетика соҳаси вакиллари билан учрашувлари давом этмоқда.

 

✍️ Инвестициялар бош бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>