Бўш иш ўринлари
БЎШ ИШ ЎРНИ: ТРАНСФОРМАЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲА ОФИСИ МУТАХАССИСИ ЛАВОЗИМИ
  • 02.05.2023
  • 308

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Трансформацияни амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси мутахассиси лавозимига суҳбат орқали танлов эълон қилади.

 

Лавозим вазифалари:

♦  “Ўзбекистон МЭТ” АЖни трансформация қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва рақамли трансформацияни амалга ошириш;

♦  Илғор халқаро тажрибалар ва ички имкониятлардан келиб чиқиб жамият трансформациясини амалга ошириш ва етакчи энергетика компаниялари андозаси асосида Жамият ислоҳотини ташкил этиш;

♦   Жамиятни янада ривожлантиришга қаратилган ўрта, қисқа ва узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

♦   Жамият фаолиятига халқаро стандартларни жорий этиш;

♦  Иқтисодий ва инсон ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ва бошқалар.

 

Керакли кўникма ва малака талаблари:

♦  Олий иқтисодий ва техник маълумотга эга бўлиши (тугалланмаган олий);

♦  Иқтисодий ва техник соҳаларда камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

♦  Умумий трансформация ва рақамли трансформация жараёнларини амалга ошириш ташаббускорлиги ва тақдимотлар ўтказиш қобилиятларига эга бўлиши;

♦  Компьютерда ишлаш кўникмаларига эга бўлиши, Microsoft Office, Excel, Word, PowerPoint, Outlook дастурларини пухта билиш, шунингдек, таҳлилий жадваллар ва ҳисоботлар билан ишлай олиши ҳамда хорижий тилларни билиши лозим.

 

Электр тармоқлари соҳаси бўйича иш тажрибасига эга бўлиши қўшимча устунлик тақдим этади.

 

Таклиф этамиз:

♦   Касбий ривожланиш ва мартаба ўсиши;

♦   Корпоратив таълим ва тренинглар;

♦   Қулай меҳнат шароитлари;

♦  Замонавий офис;

♦   Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

♦  Иноқ жамоа;

♦   Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

 

⇒ Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида:

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/category/25 

 

 ❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

 

Онлайн резюме https://www.uzbekistonmet.uz/oz/appeal/resume

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz

 

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/3441

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>