Янгиликлар
Йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Oʻzelektroapparat-Electroshield” АЖ билан бирламчи электр қурилмалар етказиб бериш учун шартнома имзоланди
  • 05.05.2023
  • 174

“Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг 23 январь кунида эълон қилинган MUTS/ICB/2016-16-сонли тендер якунлари бўйича тендерда ғолиб деб топилган, Ўзбекистонда электр қурилмаларни йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган, “Oʻzelektroapparat-Electroshield” АЖ билан бирламчи қурилмалар етказиб бериш бўйича қиймати 9.5 млн АҚШ доллари бўлган шартнома имзоланди.

Шартномада республика бўйлаб 18 та магистрал тармоқ подстанцияларига бирламчи электр қурилмалар, шунингдек, элегазли ўчиргичлар, ажраткичлар, аккумулятор батареялари, кучланиш ва ток трансформаторлари хариди кўзда тутилган.

“Жаҳон банки” лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>