Янгиликлар
“Energo-IT” филиали жамоаси ёдгорлик мажмуасига саёҳат тадбири ташкил этишди
  • 11.05.2023
  • 229

⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Energo-IT” филиали ходимлари 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2023 йил 10 май куни “Ғалаба боғи”га саёҳат тадбири ташкил этишди.

 

 

Мазкур ёдгорлик мажмуаси мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 2020 йил 9 май куни Тошкентнинг Олмазор туманида очилган.

Боғнинг экспозициясида фронт ҳаёти саҳналари, жонлантирилган ғарбий офитсерларнинг манекенлари, блиндажлар, окоплар, дала ошхоналари композициялари, шунингдек, темирйўл вокзали, эски кутубхоналар ва тиббий пунктлар акс эттирилган ноёб экспонатлар бор. Шу ернинг ўзида уруш йилларидаги ғарбий қуроллар кўргазмаси ҳам намойиш этилган. Ёдгорлик мажмуасида киши ўзини худди ўша даврдаги тушиб қолгандек ҳис қилар экан. Филиал ходимлари “Ғалаба боғи” саёҳатидан катта таассуротлар билан қайтишди.

 

 

 

✍️ “Energo-IT” филиали ходимлари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>