Қизиқарли хабарлар
Хитой илк «динамик» яшил аммиак заводини барпо қилади
  • 08.05.2023
  • 381

«Mintal Hydrogen Energy Technology» компанияси Хитойдаги Ички Монголиянинг Баотоу шаҳрида «динамик» яшил аммиак заводини қуришни бошлади.

Технологиянинг ўзига хос хусусияти водород/аммиак ишлаб чиқаришни шамол турбиналарининг ишлаши билан синхронлаштиришдир. Бу эса корхонани энергия билан таъминлайди. Шундай қилиб, аммиак ишлаб чиқариш шамол турбинаси ишлаб чиқаришидаги ўзгаришларга мослаштирилади. Энг муҳими, водород учун алоҳида сақлаш воситаси керак бўлмайди.

Завод 2025 йилда ишга тушади ва йилига 390 минг тонна яшил аммиак ишлаб чиқаради. Бу йилига 850 минг тонна кўмирни тежаш имконини беради ва йилига 2 миллион тонна СО2 чиқиндиларининг олдини олади.

#водород

Манба: https://t.me/clearenergy/1957

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>