Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари Энергетика форуми доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда
  • 19.05.2023
  • 166

Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ташаббуси билан 2023-йил 18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон II халқаро энергетика форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида 25-юбилей халқаро кўргазмаси; “Power Узбекистан 2023” 16-халқаро кўргазмаси; “Яшил энергетика технологиялари – GETSA 2023” намойиши ҳамда 3-Халқаро Ўзбекистон энергетика анжумани каби тадбирлар мужассам.

⚡️ Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, 18 та мамлакатдан етакчи нефть, газ ва эолектр энергетика компанияларининг кенг экспозицияси, соҳа саноатининг янги маҳсулотлари ва технологиялари намойиш этилаётган мазкур халқаро тадбирда мамлакатимиздаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутахассисларида электр энергетика тармоғига тааллуқли рангбаранг маҳсулот турлари ҳамда хизмат кўрсатиш таклифлари катта таассурот қолдирди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>