Янгиликлар
ТАБРИКНОМА: “4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ — 60 ёшда!
  • 19.05.2023
  • 181

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Ҳурматли “4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ жамоаси аъзолари, азиз ҳамкасблар!

Кўпйиллик ҳамкор ташкилот сифатида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамоаси номидан барчангизни “4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ фаолиятига 60 йил тўлиши муносабати билан қизгин муборакбод этаман!

Маълумки, Муҳтарам Президентимиз томонидан Энергетика соҳаси олдида турган бугунги кундаги устувор вазифалар кўлами жуда кенг. Зеро, биз фаолият олиб бораётган Энергетика соҳаси юрт равнақи, мамлакатимиз иқтисодиёти учун энг муҳим йўналишлардан бири эканлиги бот-бот эътироф қилинади. Бу эса ўз ўрнида барчамизнинг фидокорона фаолият ташкил этишимизни, бир сўз билан айтганда, ватанпарварлик руҳида ишлашимизни тақозо этади.

Аслини олганда, бир бутун соҳа ривожи бир ёки бир нечта кишининг фаолияти билан таъминланмайди. Бу ўринда катта бир жамоанинг, кенг соҳа мутахассисларининг жонбозлик билан олиб бораётган фаолияти ўз самарасини кўрсатади. Шу маънода айтишим мумкинки, бизнинг ҳамкорликдаги барча саъй-ҳаракатларимиз моҳиятида ҳам бирдамликнинг куч-қудрати намойиши мужассам, деб биламан!

Ўзбекистон Республикаси электр энергетикасини ривожлантириш ва халқ хўжалигини электрлаштиришдаги узоқ йиллик ва ҳалол меҳнатларингиз натижаси ўлароқ бугунги кунда ёруғ юз билан келгусидаги юксак марралар сари илдам қадамлар қўймоқдасиз. Бу йўлда эса сиз-у бизнинг самимий руҳдаги ҳамкорлигимиз фаолият самарадорлигини таъминлаши муқаррар.

“4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ фаолиятига 60 йил тўлиши муносабати билан барчангизни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамоаси номидан яна бир бор қизғин муборакбод этаман!

Юртимиз энергетика соҳаси равнақи, халқимиз бахту саодати, она Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги хайрли ишларингизга Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!                                    

Ҳурмат билан,

Д.А.Исақулов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>