Янгиликлар
Самарқандлик энергетиклар ва уларнинг оила аъзолари Урганч ҳамда Хива шаҳарларига саёҳат уюштиришди
  • 22.05.2023
  • 140

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Самаркандлик магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 20–21 май кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ҳамда Хива шаҳарларига саёҳат уюштиришди.

⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 50 нафар самарқандлик энергетиклар ва улар оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>