Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Илтимос, контенеримга электр таъминоти улаб берсинлар. Мендан улар кадастр ҳужжатларини сўрашмоқда. Ҳужжатларим бор. 3 йилга шартномам бор...»
  • 22.05.2023
  • 199

Мурожаат эгаси: Джапбарова Тохтажан Азадбоевна, Хоразм вилояти.

Электрон почта: gulmiraasadullaeyva81@gamel.kom

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, ҳурматли мутахассислар. Мен электр тармоқлари ўтказиб беришларингизни сўраб ариза билан мурожаат қилгандим. Менинг кичик бир контенерим бор. У контенерга “свет” бермаймиз, дедилар электр бошлиғи. Президентимиз қуёшли панел ўрнатишга қарор чиқарган экан. Ҳурматли президентим, менинг боқувчим йўқ, ёлғиз аёлман, 3 нафар фарзанднинг онасиман. Кредит қарздорликларим кўп бўлганлиги туфайли қуёш панелларини ўрнатишга ҳечам имкониятим йўқ. Илтимос, контенеримга электр таъминоти улаб берсинлар. Мени ҳеч ким эшитишни истамаяпти. Мен ўзини ўзи банд қилган тадбиркорман. Мен бу ерда ишлолмаяпман. Бу ерни тендер савдоларида қатнашиб ютиб олганман. Мендан улар кадастр ҳужжатларини сўрашмоқда. Ҳужжатларим бор. 3 йилга шартномам бор. Лекин улар менга кадастр олиб кел, дейишмоқда. Қаерга борсам ишим битаркан — билмаяпман. 3 нафар болаларимни боқишга қийналаяпман.

Мурожаатнинг асл матни: “Ассалом хурматли ман электир тармаклари утирип беришларини сураб ариза билан муражат килгандим мени кичкина бир кантенерим бор у кантенерга севет бермаймис дедилар электир бошлиги презедентимис сонлишни куйишга карол чикарган экан хурматли пирезедетим мени бокувчим йук ёлгиз аёлман 3 нафар фарзандни онасиман киридитим куп булганлиги туфайли мен сонлишни олип куйишга хеч имканим йук элтимас электир туки берисинлар мен хечким эшитишни истамаяпди мен узини узи банд килип тадбиркарман мен бу ерда ишлалмаяпман бу ерни тендирда уйнап олганман мендан улар кадастир сураяпди хужжатларим бар 3 йилга шарномам бор лек улар менга кадастир олип кел деяпди каерга барсам ишим битаркан билмаяпман 3 нафар балами бакишга киналяпман.”

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Тохтажан Азадбоевна, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/19605            

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Quyi tashkilotlar https://het.uz/oz/lists/view/7

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛИ

Бош директор:

 Берегин Суҳроб Мақсудович

Qabul vaqti:

душанба, чоршанба, пайшанба, жума соат: 09:00 дан 11:00 гача.

Manzil:

Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 36/1. 

Тел.:

(0362) 224-18-42

Факс:

(0362) 227 23 86

 

Хоразм вилояти ҳокимлиги: https://xorazm.uz/

Ишонч телефони: +99862 223-00-54

Хоразм вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси: Адамбаев Одилбек Жумабаевич: +998(62) 223-00-18.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>