Янгиликлар
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли электр тармоқлари мукаммал таъмирланмоқда
  • 23.05.2023
  • 160

⚡️"Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали линия хизматнинг Чиноз гуруҳи ходимлари томонидан "Келес" ҳамда "Озодлик" (Тошкент шаҳри) подстанцияси билан "Феруз" (Сирдарё вилояти) подстанциясини боғлаб турувчи 220 кВ кучланишли Л-К-Ф-2 электр узатиш ҳаво тармоғида мукаммал таъмир ишлари олиб борилди.

Юқори кучланишли электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш жараёнида "Афросиёб" тезюрар темир йўлини кесиб ўтувчи 31–32-сонли таянчлар оралиқларида чинни изоляторлар янги турдаги шиша изоляторларга тўлиқ алмаштирилди. 268-сонли таянч устунига қўшимга изоляторлар ҳамда қушлар қўнишига қарши тўсиқлар ўрнатилди, диспетчерлик номлари янгиланиб, таянч устуни коррозияга қарши бўёқ тортилиб ҳимояланди.

✍️ "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали

Веб-саҳифа ‖  FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>