Меҳнат фахрийлари
Халқимизда бир доно нақл бор: устоз отангдай улуғ...
  • 15.06.2020
  • 953

    Энергетика соҳасида ҳам қарийб бир асрдирки устоз-шогирд анъаналари давом этиб келади, соҳадаги фахрий ходимлар доим эъзоз ва эътиборда.

    Ўзбекистон электр энергетикаси соҳасида муҳим лойиҳаларни амалга оширувчи «Sredazenergosetproekt» ташкилотининг фахрийси  Кульбацкий Дмитрий Иванович  80 ёшда!

    Етук мутахассис, раҳбар, фахрий энергетикни кўп сонли соҳа мутахассислари, ишчи-ходимлари номидан самимий муборакбод этамиз!

 

 

  Кульбацкий Дмитрий Иванович 1940 йилда Ўзбекистонда туғилган. 1962 йилда Тошкент политехника институтини электротехника мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1962 йилдан «Sredazenergosetproekt»нинг Ўрта Осиё бўлимида муҳандис, катта муҳандис, лойиҳа бош муҳандиси, бош мутахассис, бўлим бош муҳандисининг ўринбосари, акциядорлик жамиятининг директори ва «Sredazenergosetproekt» акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимларида ишлаган. 2016 йил 18 мартдан буён «Sredazenergosetproekt» бош директори лавозимида ишлаб келмоқда. Ўз фаолияти давомида у ўзини юқори малакали мутахассис, пухта ва билимдон раҳбар сифатида намоён этиб, ўз маҳоратини доимий ошириб борди. У Ўзбекистон Республикаси энергия тизимининг бир қатор йирик объектларини лойиҳалашда, янги турдаги ускуналарни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди. «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан бир неча бор Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Ўзбекистоннинг энергетика тизимидаги намунали фаолияти учун «Ўзбекистон энергетика соҳаси фахрийси» дея эътироф этилган.

  Ҳурматли Дмитрий Иванович, Сизнинг ибратли меҳнат фаолиятингиздан  биз энергетиклар ғурурланамиз.

  Ҳурмат билан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ жамоаси

>