Янгиликлар
Айни пайтда: Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни арафасида истироҳат боғида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда
  • 27.05.2023
  • 129

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбариятнинг ташаббуси, Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти иштирокида бугун, 2023 йилнинг 27 май санасида “Ҳар бир оила ва ҳар бир болага меҳр-эътибор!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Агар байрам тарихига бир назар ташлайдиган бўлсак, “Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни” 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган ва шундан буён жаҳоннинг аксарият мамлакатларида 1 июнь санаси муносиб тарзда нишонлаб келинади.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг аҳил жамоаси ҳам ушбу қутлуғ санага муносиб эътибор қаратган ҳолда бугунги кунда мазкур ташкилотда самарали фаолият олиб бораётган барча ишчи-ходимларнинг азиз фарзандлари учун бир-биридан қувноқ дастурларни туҳфа этишмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>