Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Мен микроГЭС қурмоқчиман. Агар гидроэлектрстанция қурсам ва электр энергияси магистрал электр тармоқлари подстанциясига етказиб берсам...»
  • 29.05.2023
  • 183

Мурожаат эгаси: Суннатжон Отажонович Алимов, Қашқадарё вилояти.

Электрон почта: shahzodjonboss707boss@mail.com

Мурожаат мазмуни: «Мен микроГЭС қурмоқчиман. Агарда микро гидроэлектрстанция қурсам ва магистрал электр тармоқлари подстанциясига етказиб берсам, 1 ой давомида 5000 кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқиб, шу ой давомида ишламаган вақт 1000 кВт•соат ўз эҳтиёжига қабул қилинган электр энергия учун шу ишлаб чиқарган электр энергия ҳисобидан олиб ташласак бўладими? Ёки 5000 кВт электр энергияни сотиб пулини олгандан сўнг 1000 кВт учун пул тўлайманми? Шу томонини тушунмай турибман...»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Суннатжон Отажонович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилотлар: «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Шунингдек, Акциядорлик жамияти кичик қувватли станцияларларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини қабул қилиш, унинг эвазига тўловларни амалга ошириш, микро гидроэлектрстанция ёки қуёш ва шамол министанциялари учун техник шартлар тақдим этиш ваколатига эга эмас.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/20108  

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Маълумот ўрнида: Ҳурматли фуқаро, Сиз микро гидроэлектр станцияси қуриш ҳамда бунинг учун зарур техник-муҳандислик талабларини батафсил ўрганиш учун «Ўзбекгидроэнерго» АЖ га мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

https://t.me/uzgidrouz

instagram.com/uzgidrouz/

twitter.com/uzgidrouz

uzgidrouz@mail.ru

uzgidro.uz/

+99871 -241-33-84

Қуйида келтирилган электрон ахборот алманишув платформаси айнан Сиз сўраган саволларга жавоб топиш учун «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан яратилган.

Men ham GES quraman!

https://t.me/hppconstruct_bot

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Ҳурматли фуқаро, мазкур масала юзасидан энергетика соҳасида мувофиқлаштирувчи ва истиқболдаги режалар ҳамда стратегияни белгиловчи давлат органи — Энергетика вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: «Амир Темур» бекати 
Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98.

Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент халқаро вестминстер университети)
Телефон: (998 71) 236-2708.

Девонхона: (998 71) 236-2708.
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба– жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>