Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ биносида тожикистонлик энергетиклар билан ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди
  • 31.05.2023
  • 154

Бугун, 2023 йил 31 май куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ биносида тожикистонлик энергетиклар билан ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Республикасининг “Барки Точик” очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг компанияси Марказий диспетчерлик хизмати ўринбосари А.Хабибов, “Шабакахои интиколи барк” очиқ турдаги акциядорлик жамияти Реле ҳимояси ва автоматика хизмати бошлиғи М.Аминов, “Электр энергетикаси лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси лойиҳа раҳбари И.Комилов, «INTEC GOPA» консультация маркази ишчи гуруҳ раҳбари И.Комилов, шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Тизим хизматлари бош бошқармаси бошлиғи З.Жўраев, Ситуацион таҳлил бошқармаси ҳамда Реле ҳимояси ва автоматика бўлимидан вакиллар иштирок этишди.

Тожикистон энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллел ишлашини қайта тиклаш бўйича ишчи тартибдаги муҳокамалар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси мутахасислари ҳам иштирок этиб, мутахассислар кун тартибидаги масалаларни муҳокама этдилар.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси ҳамда мутахассислари жорий йилнинг 3–6 май кунлари Тожикистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб, Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 41-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилишида иштирок этган эди.

Хизмат сафари чоғида Ўзбекистон делегацияси 500/220/35 кВ кучланишли «Суғд» подстанциясида бўлиб, ушбу энергетика объектига ўрнатилган электр қурилма ва ускуналари, подстанцияга кирувчи ва чиқувчи ҳамда Ўзбекистон электр энергетика тизими билан боғловчи электр узатиш тармоқлари иш фаолияти билан яқиндан танишганди.

Ташриф чоғида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов “Энергия” МДМ раҳбари Х.А.Шамсиев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Усмонали Усмонзода билан учрашиб, Тожикистон энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллел ишлашини қайта тиклаш бўйича тегишли келишув эришиб, иш режасида назарда тутилган вазифалар муддатига аниқлик киритишган эди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>