Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Пахтачи электр тармоқлари идорасига ишга киришни хоҳлайман. Бўш иш ўрни яратиб беришингизни сўрайман...»
  • 05.06.2023
  • 177

Мурожаат эгаси: Ўктамов Дониёр Ўктамович, Самарқанд вилояти.

Электрон почта: mail@paxtachi.uz

Мурожаат мазмуни:  Тошкент давлат техника университети Энергетика факультетини шу йил тамомладим ва Пахтачи электр тармоқлари идорасига ишга киришни хоҳлайман. Бўш иш ўрни яратиб беришингизни сўрайман...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Дониёр Ўктамович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади ва унинг Пахтачи туманида филиали мавжуд эмас.

 

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/20240 

 

 ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

 

Маълумот ўрнида: Пахтачи электр тармоқлари идораси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфида.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий саҳифалари орқали Сиз бўш иш ўрнига ҳужжат топширган лавозим бўйича суҳбат қачон ўтказилиши ҳақидаги хабарларни кузатиб боринг ва суҳбатга эълон қилинган вақтда етиб келинг. Агар топширган ҳужжатларингиз тўлиқ бўлса ва кўрсаткичларингиз мазкур иш лавозими бўйича белгиланган (эълон қилинган) талабларга мувофиқ келсангиз, суҳбатда иштирок этасиз. Агар суҳбатдан муваффақиятли ўтсангиз, Комиссия бўш ишни мавжуд бошқарма ёки бўлимга Сизнинг номзодингизни кўрсатади ва раҳбариятга тегишли тартибда тавсия берилади. Шундан сўнг ишга қабул қилинишингиз мумкин.

 

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz;  info@uzbekistonmet.uz.

 

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасидан мурожаат: Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади.

Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

 

Маълум бир бўш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар суҳбатга чақирилаётгани (санаси ва вақти) Акциядорлик жамиятининг расмий-веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда. Эътиборли бўлинг ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг!

 

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

 

Батафсил маълумотлар қуйидаги эълон таркибида ёзилган:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

 

Қўшимча маълумот: Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти, бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>