Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «“Сурхон–Пули Хумри” дирекциясида эколог ходим бўлиб ишладим. Харидлар бошқармасига ишга қабул қилишингизни сўрайман.»
  • 07.06.2023
  • 217

Мурожаат эгаси: Ашуров Хусниддин Абдураҳмонович, Тошкент шаҳри.

Электрон почта: xusniddin22011977@gmail.com

Мурожаат мазмуни:  Маълумотим олий. “Сурхон–Пули Хумри” дирекциясида эколог ходим бўлиб ишладим. Ҳозирги кунда иш ҳажми қисқарганлиги сабабли ишдан бўшатилганман. “Сурхон–Пули Хумри” дирекциясида ишлаб турган вақтимда иш ҳажми камлиги сабабли хизмат сафари билан “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Харидлар бошқармасида 1,5 йил хариддан кейинги ҳужжатларни жамлаш ва ҳужжатлар билан ишлаш йўналишида фаолият олиб бордим. Менга шу ишимни давом эттириш учун Харидлар бошқармасида иш ўрни ажратиб, ишга қабул қилишингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Хусниддин Абдураҳмонович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади.

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти. Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz.

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасидан мурожаат: Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар сафар бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар расмий веб-сайтимиз ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида жамоатчилик эътиборига тақдим этилганидан сўнг тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз.

Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар эълон қилинган талабларга мос келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади ва бу ҳақда uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида қўшимча эълон берилади. Шундан сўнг Ишга қабул қилиш комиссияси томонидан номзодлар билан суҳбат ўтказилади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар Комиссия томонидан раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этади ва ишга қабул қилинади.

Маълум бир бўш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар суҳбатга чақирилаётгани (санаси ва вақти) Акциядорлик жамиятининг расмий-веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда. Эътиборли бўлинг ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг!

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

Батафсил маълумотлар қуйидаги эълон таркибида ёзилган:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

Акциядорлик жамият uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида барча зарур маълумотлар мавжуд. Ҳар бир бўш иш ўрнига номзодлар суҳбат орқали, номзодларга қўйилган талабларга мос келишига ҳамда Комиссия суҳбатидан мувафаққиятли ўтишига қараб ишга таклиф этилади.

Унутманг, ишга киришни истаган ҳар бир номзоднинг билим-савияси ўрганилади ва бу — ходимнинг салоҳияти (кўрсаткичлари) меҳнат самарадорлигини белгиловчи биринчи омил сифатида эътироф этилади.

Қўшимча маълумот: Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти, бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>