Бўш иш ўринлари
“ENERGO-IТ” филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 26.09.2023
  • 78

Бўш иш ўрни: “ENERGO-IТ” филиали телемеханика ускуналарини ишлатиш хизматининг муҳандиси лавозими.

ТАЛАБЛАР:

1. Маълумоти: Олий техник;

2. Тилларни билиши: Ўзбек ва рус тилларни мукаммал билиши;

3. Қўйидаги билимга эга бўлиш зарур:

♦ Электр энергетикада телемеханика тизимларининг қуриш усуллари.

♦  Микропроцессорли автоматлаштириш тизимлари ва телемеханика тизимлари фаолиятининг асосий тамойилларини билиш.

♦ Телемеханика ва технологик жараённи бошқаришнинг автоматлаштириш тизимларини қуришда қўлланадиган асосий протокол интерфейслари ва маълумотларни узатиш тамойлларини билиш.

♦  Электр энергетикада телемеханика тизимлари томонидан узатиладиган асосий параметрлари.

♦  Техник ҳужжатларни, монтаж ва электр схемаларни ўқиш ва тушуниш қобилияти.

♦  Электр ўлчаш асбоблари билан ишлаш кўникмалари.

♦  Компьютер саводхонлиги: Microsoft office, AutoCAD дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.

♦  Бошланғич дастурлаш билимига эга бўлиш керак.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

⇒ Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар:

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz;  info@uzbekistonmet.uz

                                   

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>