Касаба уюшмаси
Навоийлик энергетиклар ва уларнинг оила аъзолари Хива шаҳрига саёҳат уюштиришди
  • 09.10.2023
  • 75

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси дам олиш кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳарларига саёҳат уюштиришди.

⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 52 нафар навоийлик энергетиклар ва оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>