Хотин-қизлар
Семинар мавзуси: Марказий ва Ғарбий Осиёдаги операцияларда гендер ва иқлим ўзгариши бўйича чораларни бирлаштириш
  • 09.10.2023
  • 82

Айни пайтда Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилган семинар бўлиб ўтмоқда. Унда Осиё тараққиёт банки доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая хоним, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ва бошқа расмий вакиллар иштирок этиб, семинарни очиқ деб эълон қилишди.

❗️Маълумки, глобал иқлим ўзгариши — биринчи галда аҳолининг заиф қатламларига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Иқлим сиёсатига гендер жиҳатларни жорий қилиш ва барқарорлигини таъминлаш —бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. Семинарда шу каби муаммолар ечими муҳокама этилмоқда.

Эслартиб ўтамиз, семинар ишида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи, Акциядорлик жамияти Оила ва хотин-қизлар кенгаши раиси Феруза Хаджимуратова ҳам фаол иштирок этмоқда.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>