Ташқи қарз
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2023 йилда давлат ташқи қарзи иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалар доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
  • 09.10.2023
  • 121

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан 2023 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 908,39 млн доллар бўлган 10 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Юқорида келтирилган қарорга асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида давлат ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 29,80 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 31,52 млн доллар (режага нисбатан 105,76 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.

✍️ Инвестиция бош бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>