Эълонлар
ЭЪЛОН: Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар (ИЭС, ИЭМ, ГЭС, ҚТЭМ) ва Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари диққатига!
  • 31.10.2023
  • 150

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 27 октябрдаги 18-сонли йиғилиш баёнига асосан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Янги-Ангрен ИЭС” АЖ, “Ангрен ИЭС” АЖ, “Тошкент ИЭС” АЖ, “Толимаржон ИЭС” АЖ, “Навоий ИЭС” АЖ, “Тахиятош ИЭС” АЖ ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш тарифлари ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Бухоро ҲЭТК” АЖ ва “Фарғона ҲЭТК” АЖ учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш, шу билан биргаликда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифлари бўйича янги ички соҳа тармоқ тарифлари тасдиқланганлигини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ички тармоқ тарифлари электр энергетика корхоналари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмол тарифга таъсир кўрсатмайди.

Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бош бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>