Касаба уюшмаси
Табриклаймиз, қутлаймиз!
  • 07.11.2023
  • 65

11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси бош бухгалтери, Республика касаба уюшма кенгаши назорат-тафтиш комиссияси аъзоси Нагманова Замира Анваровна касаба уюшмаларидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси томонидан ўтказилган "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик-танловининг Республика финал босқичида "Тошкент шаҳар МЭТ" филиали касаба уюшма қўмитаси фаол иштирок этиб, фахрли ўринни эгаллади.

Ҳурматли ҳамкасбимиз Ходжамкулиева Наржемални ҳам ушбу юқори эътироф билан самимий муборакбод этамиз.

✍️ Нодира Хидирова, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмиталари раиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>