Касаба уюшмаси
Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
  • 19.11.2023
  • 57

⚡️ “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида 246 нафар ходим фаолият юритмоқда. Улардан 31 нафари бошқа миллат вакиллари ҳисобланади: тожик, рус, уйғур, грек, туркман, қозоқ миллатига мансуб энергетиклар...

Конституцияда белгиланганидай, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.

Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан таниқли сўз усталари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда батафсил “Тошкент” телеканалининг “Пойтахт” дастурида.

✍️ "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида, “Тошкент шаҳар магистрал  электр тармоқлари” филиали касаба уюшмасининг чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилди.

Ушбу муносабати билан таниқли сўз усталари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда батафсил «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт» дастурида баён қилинган.

⚡️ “Тошкент шаҳар магистрал  электр тармоқлари” филиали директори А.Расуловнинг таъкидлашича, пойтахтимизда жойлашган юқори кучланишли подстанцияларга хизмат кўрсатувчи жами 246 нафар ишчи-ходимлардан 31 нафари бошқа миллат вакиллари ҳисобланади: тожик, рус, уйғур, грек, туркман, қозоқ миллатига мансуб энергетиклар меҳнат фаолияти юритади.

Маълумки, Конституциямизга мувофиқ барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.

Сана муносабати билан Филиалда миллий кийимлар кўргазмаси, миллий таомлар тайёрлаш мусобақаси ҳамда миллий-маданий урф-одатларнинг уйғун ва фарқли жиҳатлари муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари уюштирилган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>