Янгиликлар
Сурхондарё вилоятидаги “Шеробод” подстанцияси модернизация қилиниб, 366 МВА қўшимча қувват яратилди
  • 21.12.2023
  • 165

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Жаҳон банки иштирокида Магистрал тармоқларнинг подстанцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги умумий қиймати 292,15 млн АҚШ долларли ПҚ-3284-сонли қарорига асосан 22 та подстанциялар доирасида Сурхондарё вилояти “Шеробод” подстанциясида қиймати 11,7 млн АҚШ доллари бўлган “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини қайта қуриш ва модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси якунланмоқда.

Лойиҳа доирасида “Шеробод” подстанциясида жами 6 дона эскирган трансформаторлар замонавий юқори қувватли трансформаторларига алмаштирилиб, 366 МВА қўшимча қувват яратилди. Шунингдек, 220 кВ, 110 кВ, 35 кВ кучланишли жами 158 жамланма эскирган электр ускуналари янгисига алмаштирилди.

 Ўз вақтида магистрал электр тармоқларининг барқарор фаолиятини ошириш, иқтисодиёт соҳалари истеъмолчилари ҳамда Сурхондарё вилояти аҳолисини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, жисмонан ва замонавий технологиялар нуқтаи назаридан эскирган қисмларни алмаштириш ҳисобига электр ускуналарни мукаммал таъмирлашга кетадиган сарф-харажатларни камайтиришга эришилди.

✍️ Капитал қурилиш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>