Касаба уюшмаси
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида «Йилнинг энг яхши» номинацияси ғолиблари тақдирланди
  • 22.12.2023
  • 38

⚡️ «Тошкент МЭТ» филиалида ўзининг фидойилиги, энерготизим ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиши билан бирга касб маҳорати орқали ҳамкасбларидан ажралиб турувчи ишчи-ходимларни рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.

Мисол учун, «Тошкент МЭТ» филиалида «Йилнинг энг яхши подстанция устаси», «Йилнинг энг яхши навбатчи электромонтёри», «Йилнинг энг яхши навбатчи муҳандиси», «Йилнинг энг яхши подстанция чилангари», «Йилнинг энг яхши линия хизмати участка электромонтёри», «Йилнинг энг яхши линия хизмати участка устаси», «Йилнинг энг яхши реле ҳимояси ходими» номинацияси ғолиблари тақдирландилар.

Бундан ташқари, Ташаккурнома, Фахрий ёрлиқ ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ «Энергетика фахрийси» ёрлиқлари топширилди.

✍️ Филиал касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>