Янгиликлар
Жорий йилнинг шу кунига қадар “Ўзэнергоинспекция” томонидан 9 минг 446 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
  • 26.12.2023
  • 80

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди:

767 млн метр куб табиий газ (748 млрд 600 млн сўм) ва 335 млн киловатт-соат электр энергияси (251 млрд 900 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига жами 1 трлн 500 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

✅ Инспекция томонидан истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жами 10 минг 369 га яқин объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, 7 минг 364 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилди.

✅ Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига тегишли 3 минг 47 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилди.

✅ “Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр тармоқ хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилган 9 минг 57 та объект аниқлади.

Батафсил

Telegram  |  Facebook  |  Instagram  |  Youtube  |  Медиабанк

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/40711

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>