Янгиликлар
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ: «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси
  • 27.08.2020
  • 454

   ✅  Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Осиё Тараққиёт Банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокида бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

     ЛОЙИҲА НОМИ:  «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси;

   ҲУҚУҚИЙ АСОС:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ–3638-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги ВМҚ–540-сонли қарори;

 

 

   ⚡️ ҲУДУДИЙ ҚАМРОВИ: Тошкент шаҳар Сирғали тумани ҳамда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Зангиота туманлари;

   ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ:  29,022 млн. АҚШ доллари ҳисобида;

   ⚠️ ЛОЙИҲА МАҚСАДИ: «Тошкент металлургия заводи» йирик саноат корхонаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг пойтахт билан чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш объектларини электр энергияга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш;

 

 

   ✅  ЛОЙИҲА НАТИЖАСИ: Лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари 2020 йил май ойида тўлиқ якунланди. Лойиҳа доирасида дастлаб 220 кВ ли «Қўйлиқ» ва «Адолат» подстанцияси оралиғида кесма тугун ҳосил қилинди (Тошкент вилоятининг Йик-ота мавзесида), сўнгра умумий узунлиги (2х23) 46 км бўлган «кириш-чиқиш» юқори кучланишли электр тармоғи қурилиб, 220 кВли «Сирғали» подстанциясига 2 дона 200 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилди. Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган ҳудудларда ободончилик ишлари олиб борилиб, янги, замонавий подстанциянинг эстетик қиёфаси яхшиланди;

 

 

   ⏯  ОАВ МАЙДОНИДА ЛОЙИҲА ҲАҚИДА: «Президент қарорига мувофиқ 2018 йилда бошланган лойиҳа муваффақиятли якунланди» («Ўзбекистон–24» телеканалининг «Ахборот» дастурида)

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>