Қизиқарли хабарлар
Дунёдаги энг баланд ёғочли шамол тегирмони Швецияда барпо этилди
  • 13.02.2024
  • 298

Дунёдаги энг баланд ёғочли шамол турбинаси 150 метр баландликда Швецияда бунёд этилди.

Мутахассислар конструкцияни қуришнинг янги технологиясини тақдим этишди. Эндиликда шамол тегирмонини қуриш осонлашди, чунки уни ташиш осон бўлган кичикроқ қисмлар билан йиғиш мумкин.

Ёғоч турбина «Wind of Change» дейилади. У 400 тага яқин хонадонни соф электр энергияси билан таъминлаши мумкин. Қисмлар қалинлиги уч миллиметр бўлган 144 қатламли ёғочдан ясалган. Ушбу қисмлар қурилиш майдонида йиғилади, цилиндрларга ёпиштирилади ва кейин минора ҳосил қилиш учун бир-бирининг устига қўйилади.

#шамолэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/2394

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

 

>