Касаба уюшмаси
САЙЁР ҚАБУЛ: Ишчи-ходимларнинг яшаш ва меҳнат шароитида мавжуд муаммоларга ечим топишга қаратилган учрашувлар
  • 19.02.2024
  • 38

Инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дард-у ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, энг аввал, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.

Мурожаатлар билан ишлаш борасида асос солган янги тизим — ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.

Барча объектларда ходимлар билан учрашиш, уларнинг дардини эшитиш ва аниқланган муоммаларни бартараф этиш “2024 йил — Ёшлар ва бизнесни ривожлантириш” йили давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Филиалнинг 2024 йил 13 февраль кунги 17-сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

Бундан кўзланган мақсад: ишчи-ходимларнинг яшаш шароити ва меҳнат фаолиятида мавжуд муоммаларини эшитиш ҳамда уларнинг ечимини топиш учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш, амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

2024 йилнинг 16 февраль куни Филиал раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари «Озодлик» подстанциясининг барча ходимлари билан учрашув ўтказди.

“Тошкент шаҳар МЭТ” филиали раҳбари А.Ғ.Расулов «Озодлик» подстанциясидаги олиб борилаётган модернизация ишлари, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида йиғилиш қатнашчиларига гапириб берди. Сайёр қабул шаффофлик билан очиқ мулоқот тарзида, савол-жавоблар асосида олиб борилди. Барчани қийнаётган муоммалар атрофлича ўрганилиб, ходимларнинг кайфиятини кўтариш асосий мақсад бўлди.

Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Н.Х.Ходжамкулиева 2023 йилдаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бажарилган ишлар йил сарҳисоби ҳақида гапирди. Ходимлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Молия ва иқтисод гуруҳи  Л.А.Исматуллаева МК-190-моддасига асосан иш вақтдан ташқари ишлаган, тунги вақтда навбатчилик қилган ходимлар учун қонунчиликда назарда тутилган тўловлар ҳақида йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга қонун доирасида жавоб берди.

Ходимларни жамлаш ва тайёрлаш гуруҳи З.Д.Нигманова МК-217 моддасига асосан ходимларга бериладиган меҳнат таътили, МКга киритилган ўзгартиришлар ҳақида тушунча берди. Барча ишчи гуруҳ аъзоларига ходимлар томонидан саволлар берилди ва қониқарли жавоблар олишди.

Учрашув сўнгида «Озодлик» подстанцияси устаси С.Ш.Мамадалиев модернизация лойиҳаси асосида алмаштирилаётган элегаз қурилмалари ҳақида тушунтириш ишларини олиб борди.

Шунингдек, подстанциянинг техник ҳужжатлари, эстетик ҳолати ўрганилди.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>