Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 26.02.2024
  • 85

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️  Электр энергиясининг хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ишлаш бошқармаси мутахассиси лавозими - 2 нафар.

❗️ТАЛАБЛАР: Олий маълумотли, Энергетика тизимида камида 3 йиллик самарали иш тажрибасига эга бўлиши, электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнини пухта билиши, давлат тили, шунингдек, рус ва инглиз тилини мукаммал билиши лозим.

Лавозим вазифалари: Хусусий электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш, ўзаро тузилган шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш ва ҳисоботларни юритиш; Соҳага хусусий инвесторларни жалб этиш, музокараларда иштирок этиш; Хусусий инвесторлар томонидан қуриладиган электр стансиялар бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини кузатиш, ғолиб компаниялар билан шартнома тузиш; Хусусий инвесторлар томонидан қурилаётган лойиҳалар бўйича мониторинг олиб бориш, Акциядорлик жамияти зиммасига олинган вазифаларни бажарилишини таъминлаш.

Бошқа эълонлар: ⇒  «Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️  МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz

✔️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

✔️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>