Касаба уюшмаси
Самарқандлик энергетиклар ва уларнинг оила аъзолари пойтахтнинг диққатга сазовор масканларига саёҳат уюштиришди
  • 29.02.2024
  • 52

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 24–25 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги  Ғалаба боғига экскурсия, сўнг муҳташам санъат саройида концерт дастури ҳамда “MAGIC CITY” кўнгилочар марказига саёҳат уюштирди.

Тадбирининг иккинчи куни  Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” ва “Чимён” дам олиш оромгоҳларига саёҳат уюштиришди.

⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 50 нафар самарқандлик энергетиклар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтказилган саёҳат-зиёрат тадбири Филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>