Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 04.03.2024
  • 60

Тошкент вилояти ҳудудидаги Л-20-Кс электр тармоғининг навбатдан ташқари назорат кўриги ҳамда 500 кВ кучланишли подстанциялардаги яроқсиз кабель канали бетон плиталарини янгисига алмаштириш жараёни
 
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлар белгиланган тартибда навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар тезкор тартибда бартараф этилмоқда.
 
⚡️ Тошкент вилоятидаги барча подстанцияларда мавжуд трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизимининг созлиги ҳамда бошқа техник-муҳандислик кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.
 
✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>