Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқларининг ҳимоя зоналарида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда
  • 07.03.2024
  • 51

Тошкент вилояти ҳудудидаги 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-2-Ч бўлган электр узатиш ҳаво тармоғи ҳимоя зонаси остидаги дарахт шохларини тозалаш ишларидан фотосуратлар
 
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлар белгиланган тартибда навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар тезкор тартибда бартараф этилмоқда.
 
⚡️ Тошкент вилоятидаги барча подстанцияларда мавжуд трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизимининг созлиги ҳамда бошқа техник-муҳандислик кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.

✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>