Касаба уюшмаси
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
  • 03.09.2020
  • 1018

  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан,  касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан, 6 нафар кишига моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан:

  • • 4 нафар энергетика тизимида кўп йиллар ишлаб, «Қашқадарё МЭТ» филиалидан нафақага чиққан ходимлар;
  • • 1 нафар саратон касалидан даволанаётган ҳамда 1 нафар қандли диабет билан оғриётган филиал ходимларга озиқ-овқат саватлари ташкил этилиб, хонадонларга  етказиб берилди.

  Шунингдек, 6 нафар ходимларга пул маблағлари ҳам тарқатилди.

  Байрам арафасида касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда филиал раҳбари Ш.Холёров, ходимлар бўлими етакчи муҳандиси Н.Гадаева ва касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Ёдгоровлар иштирок этишди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>