Янгиликлар
Навбатдаги мавзу: Рақамли ток трансформаторларининг асосий иш тамойиллари. Оптик тола
  • 11.03.2024
  • 50

Бугун, 2024 йил 11 март куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков томонидан ўтказилган ишчи тартибдаги йиғилиш «Рақамли ток трансформаторларининг асосий иш тамойиллари: Оптик тола» мавзусидаги маъруза билан якунланди.

⚡️ Илмий-амалий машғулотни техника фанлари номзоди Исо Садуллаев олиб борди.

Ишчи мажлисдан кейин қисқа вақт давом этган илмий-амалий машғулотда мутахассис оптик толали тармоқлар ва рақамлаштирилган электр қурилмалари, бундан ташқари, айни пайтдаги истиқболли режаларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда рақамлаштирилган энергетика объектларининг иш фаолиятидан кутилаётган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақидаги янгиликлар билан бўлишди.

FacebookInstagramYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>