Касаба уюшмаси
Ҳамкасбимиз халқаро кўрик танловнинг финал босқичида 2-ўринни эгаллади
  • 13.03.2024
  • 23

2022 йилнинг 23 август куни Бухоро шаҳрида (Ўзбекистон Республикаси) Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Қозоғистон энергетикларининг тармоқлараро касаба уюшмаси” жамоат бирлашмаси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, шунингдек, 2022 йилнинг 19–21 октябрь кунларида Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятида (Қозоғистон Республикаси) бўлиб ўтган “Касаба уюшмалари ҳаракатида хотин-қизларнинг бунёдкорлик ишларидаги ўрни” халқаро семинари резолюциясини амалга ошириш мақсадида “Юлдуз” халқаро кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

“Юлдуз” халқаро кўрик-танловинининг финал босқичида "Ўзбекистон МЭТ" АЖ "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Алия Шалбартаева фахрли 2-ўринни эгаллагани муносабати билан Филиалда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда  А.Шалбартаевага Республика Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

✍️ “Қорақалпоғистон МЭТ” филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>