Ташқи қарз
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
  • 14.03.2024
  • 65

2024 йил давомида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 713,30 млн доллар бўлган 9 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 14 февралдаги 92-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йил январь-февральойлари давомида давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 6,20 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 7,15млн доллар(режага нисбатан 115,34 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.

✍️ Инвестиция бош бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>