Касаба уюшмаси
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
  • 04.09.2020
  • 969

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан, 2020–2021 ўқув йили бошланиши муносабати билан, филиал ходимларидан 23 нафарининг биринчи синфга борадиган фарзандларига ҳамда 8 нафар ишчи-ходимларнинг 3 нафар ўғил-қизлари мактабда таълим-тарбия олиши ҳисобга олиниб, ўқув қуроллари тақдим этилди.

    Аввалроқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари томонидан ишчи-ходимларнинг фарзандларига мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари тақдим этилган эди. «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали  касаба уюшма қўмитаси томонидан эса 6 нафар кишига моддий ёрдам кўрсатилди.

  Эслатма: Жамиятнинг  uzbekistonmet.uz  веб-сайтида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаолиятини ёритувчи айрим маълумотлар билан танишиб боринг.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>