ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Бўстонлиқ туманида 241,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди
  • 20.03.2024
  • 54

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “T.S.” ва “Ch.T.” оилавий корхонаси раҳбарлари “Дўстлик” ҳамда “Чимган” МФЙ ҳудудидаги тижорат мақсадида фойдаланиб келган дала ҳовлиларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 241,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz

Манба: https://t.me/Department_uz/6659

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>