Эълонлар
Диққат, эълон! «Ўзбекистон МЭТ» АЖ 2023 йил 31 декабр ҳолатига активларини қадрсизланиш тестидан ўтказиш бўйича танлов эълон қилади
  • 03.04.2024
  • 45

«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2023 йил учун консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларини тузишда 36-сонли “Активларнинг қадрсизланиши” молиявий ҳисоботнинг халқаро стнадартига асосан Жамиятга тегишли узоқ муддатли активларини қадрсизланиш тестидан ўтказиш бўйича тажрибага эга баҳоловчи ва консалтинг хизматини кўрсатувчи корхоналар ўртасида танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган корхоналар танловда қатнашишга доир маълумотларни қуйида кўрсатилган электрон почтага сўров юбориш орқали олишлари зарур. Танловга тааллуқли батафсил маълумотларни қуйида келтирилган телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Таклифларни қабул қилиш муддати 2024-йил, 8-апрел санасигача

 

Мурожаат учун: +998 71 2085652

 

Электрон почта манзили: ifrs@uzbekistonmet.uz

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>